Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» доирасида ҳар бир туман ва шаҳар бюджетидан камида 10 та ва кўпи билан 30 та лойиҳани молиялаштириш учун маблағ ажратилади. Агар лойиҳалар сони 10 тадан ошса, маблағлар аҳоли сонига қараб тақсимланади.
2025 йил учун «Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди. Унга кўра, «Ташаббусли бюджет» ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилдаги 2-мавсумида юқори овоз тўплаб, юта олмаган яна 177 та ташаббус ғолиб лойиҳалар рўйхатига қўшилди (шу вақтгача 1772 та лойиҳа ғолиб бўлганди). Уларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида ғолиб бўлган 1772 та лойиҳа эълон қилинди. Жараёнларда Ўзбекистон бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш жараёнида республика бўйлаб овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича 39 та шикоят келиб тушди, деб ёзди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Уларнинг 35 таси ўқитувчи ва шифокорлар билан боғлиқ. Агар улар ўз тасдиғини топса, лойиҳалар жараёндан четлатилади.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Лойиҳалар учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Ташаббусли бюджетда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Овоз беришдан аввал 7 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2-мавсуми 6 июлдан бошланади. Лойиҳаларни 26 июлга қадар киритиш мумкин. Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Республика бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди, энди уларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилади. Бу галги овоз бериш жараёнларида 11,7 млн киши иштирок этди.
Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов қатор раҳбарларга Open Budget учун овоз йиғишда сусткашлик қилганини айтиб, уларни «ноинсоф» деб атади. «Кечгача 50 тадан овоз йиғмасанг, ҳаммангни йўқотаман», дея таъкидлаган Истамовга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Сурхондарёдаги бир маҳалла кўп йиллардан буён электр, сув, йўл муаммоларидан қийналарди. 2020 йили шу маҳаллада яшовчи Ойбек Усанов «Ташаббусли бюджет»да омадини синашга қарор қилади. Бу тажриба аҳоли ҳаётини қанчалик ўзгартиргани ва одамларни қандай бирлаштиргани — Жаҳонгир Азимов репортажида.
13 март куни «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланади. Фуқаролар маҳаллий бюджетнинг умумий қиймати 3,02 трлн сўм бўлган қисмини тақсимлашда йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ва бошқа лойиҳалар бўйича 28 919 та лойиҳадан бирига овоз бериш орқали иштирок этиши мумкин.
Ташаббусли бюджет лойиҳасида 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳаларга 2024 йил учун мўлжалланган давлат бюджетидан маблағ ажратиш таклиф этилмоқда.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 2-мавсумига овоз бериш 16 сентябрда якунланди. Жами 1187 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,4 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Ғолиб бўлган ҳудудларда яшовчилар ғалабани байрам билан нишонлашмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджет доирасида мажбурий овоз бериш ҳолатлари ҳақида Open Budget порталида хабар беришга чақирди. Ушбу қоидабузарлик учун 16,5 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача жарима назарда тутилган.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 16 сентябрга қадар давом этади. Лойиҳалар учун 1,02 трлн сўм маблағ ажратилган.
«Юксалиш» ҳаракатининг мониторинги давомида 2022 йилда «Ташаббусли бюджет»да ютган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифатсиз қилингани, тўлиқ молиялаштирилмагани ва якунига етмагани аниқланди.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига лойиҳалар киритиш тугатилди. 20 кун ичида порталга республика бўйлаб жами 49,4 мингта таклиф келиб тушди. Энг кўп таклиф ички йўл таъмири билан боғлиқ. Энди лойиҳалар кўриб чиқилади. 27 августдан уларга овоз бериш бошланади.
17 апрелдан Open budget порталида «Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун аризалар қабули бошланди. Лойиҳага 312 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёни 28 апрелдан 7 майга қадар ўтказилади.
Президент қарори билан «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси учун раҳбарларнинг мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бундай ҳолат мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади. Лойиҳа доирасида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизми танқидий кўриб чиқилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг